Бевафо қӯлларда сарсона кўнглим,
Бемеҳр дилларга мастона кўнглим.
Сохта ишқ ўйнида девона кўнглим,
Ўзини унутган бечора кўнглим.
Айтчи неча бора аламни ютдинг?
Ўзингча кимлардан меҳрни кутдинг,
Отилган тошларга индамай кетдинг,
Ӯзини унутган бечора кӯнглим.
Бас!!
Етади энди ўзинг учун яша,
Бу дунё ғамлари тугамас сира,
Умр ўтиб борар ортинга қара.
Қадрини билмаган бечора кӯнглим.
Ҳар замон ӯзинга бир бор қараб қўй,
Ғанимлар доғлаган холинг сӯраб қӯй,
Гӯшангни тош эмас гулга ӯраб қӯй,
Қадрини билмаган бечора кӯнглим.
Сен яшашим учун кераксан билсанг,
Бахтиёр бўламан доимо кулсанг,
Яхши ёмон кунда ёнимда турсанг,
Қадрини билмаган бечора кӯнглим.
Хеч кимга балони кўрмайсан раво,
Шунинг чун ҳамиша қўллайди Худо,
Бу дунё куйишга арзимас асло,
Сени қадринг менга олтиндан аъло.
✍ Юсупова Зулфия Рӯзивой қизи